Лукашенко Пашинян билан кескин оҳангда борган суҳбатининг тафсилотларини ошкор қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко россиялик журналистлар билан Минскдаги учрашувда МДҲнинг декабрь бошида Санкт-Петербургда ўтган норасмий саммитида Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан борган суҳбати ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда “REGNUM” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Лукашенконинг айтишича, у Пашиняндан нима учун у Беларусни Бокуга қурол етказиб беришда танқид қилиши, бироқ Россия Озарбойжонга қурол сотиш ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллаши борасида сукут сақлаши ҳақида сўраган.
“Мен унга Путин олдида айтдим: Никол, кел барчасига ойдинлик киритиб олайлик. Озарбойжон билан қурол савдоси бўйича ким биринчи ўринни эгаллайди? Ким? Жавоб: Россия. Унда нима учун тилингни тиймоқдасан? Айт унга, Владимир Владимировичниям танқид қил. Қўрқасан-а?”, деб айтган Лукашенко Пашинянга.
Беларусь президенти Пашинянга Озарбойжонга қурол сотиш бўйича 2-ўринни Исроил, 3-ўринни Туркия эгаллашини, Беларусь эса “Полонез”лар (Беларусда ишлаб чиқарилувчи ялпи ўт очиш тизими) ҳисобга олинганда 4- ёки 5-ўринни эгаллашини эслатиб қўйган.
“Полонез”лар бўлмаса, 10-ўринда бўламиз. Сен Беларусга ҳужум қиляпсан? Ўзгалар тушуниши учун ўзингникига ҳужум қиляпсанми?”, деб қўшимча қилган Лукашенко.
Беларусь етакчисининг бу баёнотига жавобан Пашиняннинг матбуот котиби Арман Егоян Пашинян Владимир Путин билан музокаралар давомида Россия қуролининг Озарбойжонга етказилиши муаммосини мунтазам кўтарганини таъкидлаб ўтган.
“Афсуски, Лукашенко ёпиқ учрашувлар мазмунини овоза қилишни давом эттирмоқда. Лукашенко навбатдаги марта айтганини овоза қилди, аммо Арманистон бош вазиридан қандай жавоблар олганини айтмаяпти”, деб изоҳ берган Егоян.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024