Ўзбекистон | 20:40 / 19.12.2018
7367
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада хонадонда яширин сақланаётган марихуана фош этилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳрида тезкор тадбир ўтказди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Тадбир давомида фуқаро Р.Ё. хонадони текширувдан ўтказилганида, хонадоннинг турли қисмларига оч яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳванд моддаларига ўхшаш моддалар яширилганлиги аниқланди.

 Экспертиза хулосасига кўра, топилган ашёвий далиллар 774 грамм “марихуана” ва 2 грамм “кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддаси эканлигини тасдиқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид