Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: Фарғонада пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаролар Ш.А., И.Т. ва М.Ў.лар жами 3360 қутидаги «Миккимаус-Трения» номли ҳамда 50 дона «Хлопушка» номли пиротехника воситаларини фуқаролар Ш. ва Б.ларга 2100 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ш.А., И.Т. ва М.Ў.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.