Фазода фавқулодда вазиятга учраган «Союз МС-09» кемаси экипажи Ерга қайтди
“Союз МС-09” қурилмаси Қозоғистон ҳудудига қўниб, Халқаро коинот станциясидаги миссиясини якунлади. Ерга россиялик фазогир Сергей Прокопьев ҳамда Европа коинот агентлиги ва NASA фазогирлари Александр Герст ва Серина Ауньён-Чэнселлор қайтди.
Кема ХКС таркибида июндан бери бўлган. Кема экипажи ХКСда бўлган вақтда илмий-амалий тадқиқотлар бажарган ва станцияни янги қурилмалар билан жиҳозлаш ишларини олиб борган. Кема 20 декабрга ўтар кечаси ХКСдан ажралган.
Август охирида кема билан можаро чиққан: станция экипажи ҳаво сизиб чиқаётганидан дарак берувчи босимнинг секин-аста пасаётганини пайқагач, кема шпангуотида 3-4 ммлик тешик топилган. У Ерга туширилувчи қурилмада эмас, балки маиший бўлмада топилган, шу сабабли фавқулодда вазият кеманинг Ерга қайтишига хавф солмаган. Россиялик фазогирлар тешикни герметик ёрдамида бартараф этишган.
Тешикнинг пайдо бўлиши бўйича турли тахминлар билдирилган. Жумладан, у атайлаб пармалангани тахмини ҳам айтилган.
Айни вақтда кема қопламасига ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам шикаст етказиш версияси кўрилмоқда. Иккала ҳолда ҳам бу қасддан қилингани ёки пармалашда хатога йўл қўйилгани тахминлари билдирилмоқда. Кеманинг қопламасидан олинган намуналар терговга берилади. Тешик топилган бўлма эса Ерга қайтиш вақтида атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетган.
Мавзуга оид
17:29 / 15.10.2024
ХКС учун ўринбосар: АҚШ компанияси янги космик станция лойиҳасини тақдим этди
16:15 / 12.09.2024
«Союз МС-26» кемасининг Россия ва АҚШдан бўлган экипажи ХКСга етиб борди
14:22 / 28.06.2024
SpaceX ХКСни орбитадан олиб чиқиш учун аппарат қуради
08:40 / 07.06.2024