Ўзбекистон | 19:15 / 20.12.2018
25546
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна 22 мамлакат учун визасиз режим жорий этмоқчи

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Яқин келажакда Ўзбекистон яна 22 давлат учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

«Ҳужжат лойиҳаси бор, у ҳозирги вақтда муҳокама ҳамда мувофиқлаштириш жараёнида турибди. Унга кўра, визасиз давлатлар сони 22тага ошиши керак, яъни ҳозирги 18та давлатдан рўйхат 40тагача кўпайиши лозим. Табиийки, буни фақатгина Туризм бўйича давлат қўмитаси ҳал қилмайди. Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар йўналиши бўйича мувофиқлаштирув давом этмоқда», - дея Туризм бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони ўтган йилги кўрсаткичлардан 2 баробар ошиб, қарийб 4,4 миллион кишини ташкил этди. 2018 йилда 9та мамлакат фуқаролари учун жорий этилган визасиз режим бунда катта ўрин тутди.

Мавзуга оид