Ўзбекистон | 20:00 / 20.12.2018
88031
2 дақиқада ўқилади

Президент: Ислоҳотларнинг энг қийин даври энди келмоқда

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари концепциясини амалиётга татбиқ этиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, солиқ олиш тизимини такомиллаштириш ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент 2019 йилдаги асосий вазифа сифатида иқтисодий барқарорликка эришишни таъкидлаб ўтган.

«Энди ислоҳотларнинг энг қийин босқичи бошланади. Ҳаммамиз учун. Юқоридаги раҳбарлардан бошлаб, қуйи поғонадагиларгача.

Баландпарвоз гаплар бўлди, ура-урачилик бўлди. Бир-биримизни кечирдик. Лекин халқимиз биздан мутлақо бошқа тизимни кутади.

2019 йилда иқтисодий барқарорликка эришишимиз керак. Дунёдаги глобал муаммолар бизга ҳам таъсир қилади. Бозор нуқтаи-назаридан албатта таъсири бўлади.

Олдимизга катта марралар қўйганмиз. Ҳар бир туманнинг, ҳар бир соҳанинг олдида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар турибди. Бу масалалар ҳал қилиниши учун соҳасини мукаммал тушунадиган мутахассислар керак», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид