Жаҳон | 08:38 / 20.12.2018
13081
2 дақиқада ўқилади

Руҳоний АҚШнинг Яқин Шарқдаги сиёсий диктати даври поёнига етганини айтди

Фото: Iranian Presidency Office via AP

АҚШнинг Яқин Шарқдаги диктати даври поёнига етди, Вашингтон Яқин Шарқ минтақасида бошқа ўз амрини ўтказишга қодирмас. Бундай фикрни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Туркияга сафарга кетишидан олдин айтиб ўтди.

“Бизнинг аксарият қўшнилар, жумладан Туркия Америкага АҚШнинг сиёсий диктати даври поёнига етганинини билдириб қўйди. Вашингтон ўзидан минг километр олисда бўлган минтақада бошқа ўз амрини ўтказишга қодир эмас”, деб айтган Руҳоний. 

Эрон президентининг айтишича, Теҳрон Туркияни “минтақадаги дўстона ва обрўли иштирокчи” сифатида қабул қилади. “Охирги ойларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШнинг Эронга қарши санкциявий фитнасига қарши қатъий ва конструктив позицияни эгаллади”, деб қўшимча қилган Руҳоний. 

Эрон президенти “Туркияга сафари давомида минтақавий ва халқаро масалалар бўйича икки томонлама музокаралар бўлиб ўтишини” таъкидлаб ўтган. Жумладан, унинг айтишича, иқтисодий, хусусан, савдо, банк ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.   

Руҳоний Туркия президенти таклифи билан 19 декабрда Туркияга икки кунлик расмий сафар билан жўнади. Руҳонийнинг Туркияга ташрифининг асосий вазифаларидан бири Эрон ва Туркия ўртасида олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг 5-йиғилишини ўтказишдан иборат.   

Мавзуга оид