Ёшликда бажарилиши керак бўлган 16 нарса
Ҳар бир ёшнинг ўз афзалликлари ва имкониятлари бўлади. Ундан қандай фойдаланишимиз фақат ўзимизга боғлиқ.
Ҳаёт у қадар узун эмас. 20 ёшда олдимизда чексиз умр тургандек туюлади. Киприк қоқиб улгурмасингиздан 40 ёшга тўлган бўласиз. 20 ёшда осон ва табиий нарсаларнинг ярми учун имконият бўлмайди. Шунинг учун айрим нарсаларни ортга суриш керак эмас.
Ўзингиз ҳақингизда ўйланг
Буни ҳеч ким сиз учун амалга оширмайди. Ёшлик — истакларни бажаришнинг энг яхши вақти. Кейин сизда жуда кўп мажбурият ва ортга суриб бўлмайдиган ишлар пайдо бўлади.
Оддий нарсалардан завқ олинг
Кўпроқ сайр қилинг. Вақт борлигида буюк китобларни ўқинг. Дўстлар билан ҳеч қандай манфаатни кўзламай мулоқот қилинг. Ҳозир табиийдек кўринган кейинчалик ҳашаматга айланиши мумкин бўлган ушбу фурсатларни қадрланг.
Саёҳатга отланинг
Тонгни тоғда кутиб олинг, барча океанлар таъмини синаб кўринг, чанғиларда учинг. Табиатнинг гўзаллиги ва ер шарининг ҳақиқий ўлчамларини ҳис этинг.
Ким эканингизни англанг
Ҳар бир одам ўзига хос ва кучли ҳамда кучсиз жиҳатларга эга. Буни қанча эрта англасангиз, ҳаётингиз шунча осон бўлади. Дунёга борлигингизча кўринишдан қўрманг, аксинча ўзингиз билан фахрланинг.
Фикрни ҳозирги кунга жамлашга одатланинг
Бу асосий кўникмалардан бири бўлиб, у сизга ҳаётдан лаззат олиб яшашда ёрдам беради. Биз ўтмишни ўзгартира олмаймиз, келажакни бутунлай назорат қилишнинг эса имкони йўқ. Шундай экан, келинг бизни ҳозир, айнан шу ерда ўраб турган нарсаларга фикримизни жамлайлик.
Ўзгалар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашидан хавотирланишни бас қилинг
Ўзгалар фикрига ўта оғриқли муносабат — ёшлик белгиларидан бири. Вақт ўтиши билан ҳимоя зирҳига эга бўласиз, бироқ матонатни эртароқ шакллантирган маъқул.
Некбин инсонга айланинг
Дунёга ижобий назар солиш ёшларга хос. Бироқ у кейинчалик тез-тез ўзгаради. Бу ҳисни эслаб қолиш ва сақлашга ҳаракат қилинг. Муваффақиятингиз ҳаётга бўлган муносабатингизга боғлиқ, у оптимистик кўринишда қолгани яхши.
Салбий алоқалардан воз кечинг
Ёшликда одамлар билан танишиш ва улар билан алоқаларни бас қилиш жуда осон. Улғайган сари бу анча қийинлашади. Шунинг учун сизга салбий таъсир ўтказадиганлардан эртароқ халос бўлган маъқул.
Саёҳат қилинг
Кўпчилик саёҳатга чиқишни истайди, бироқ буни ортга суради, яъни оёққа туриб олишини кутади. Бироқ кейин оила, фарзандлар ва иш сабаб қизиқарли саёҳатларга отланиш учун вақт ва хоҳишни топиш мушкулроқ бўлади. Шунинг учун ҳозир қулай имкониятни қўлдан бой берманг.
Хорижий тилни ўрганинг
Яна бир тилни ўрганиш ўзингиз учун яна бир оламни очишдек гап. Бу кўникма имкониятларингизни кенгайтириш ва ҳатто ҳаётни ўзгартиришга қодир. Буни ортга сурманг: вақт ўтган сари янги билимларга эга бўлиш қийин кечади.
Тажриба ўтказинг
Ёшлик — тажрибалар учун энг яхши давр. Ҳозирда одатий туюлган нарсалар катта ёшда ақлсизлик бўлиб кўриниши мумкин.
Яқин дўстлар доирасини яратинг
Мураккаб вазиятларда суянишимиз мумкин бўлган яқин кишилар ҳаммада бор. Одатда, бу оила ва дўстлар. Қариндошларни танлаш бизнинг қўлимизда эмас, бироқ дўстона алоқаларнинг сони ва сифати фақат бизга боғлиқ.
Ўқинг
Ўсмирлар оламдаги барча нарсаларни биламан, деб ўйлашади. Катта бўлгач деярли ҳеч нима билмаслигимизни англаймиз. Шунинг учун илк ёшдан ҳар куни бирор янги нарсани ўрганиш муҳим. Бу кўникма сизни кўп маротаба қўллаб-қувватлаши аниқ.
Фойдали одатлар орттиринг
Ҳаётингиз ёшликда шаклланган одатларга боғлиқ. Кейин зарарли одатлардан халос бўлиш ва фойдалиларини орттириш қийин кечади. Шунинг учун бу ҳақида эртароқ ўйланг.
Ўз истеъдодингизни аниқланг
Японияда бу “икигай” деб номланади. Ўз истеъдодингиз ҳақида қанчалик эрта ўйласангиз, кўпроқ муваффақиятларга эришасиз ва ҳаётингиз бахтлироқ кечади. Бахтсиз кишиларнинг тарихи — йўқотилган ва топилмаган маъно тарихидир.
Спорт билан шуғулланинг
Бу ҳақиқатан ҳам фойдали. Ёш ва соғлом эканимизда жисмоний машқларга зарурият мавжудлигини кўрмаймиз. Вақт ўтиши билан улар пайдо бўлгач, ўзингизни формага келтириш анча мураккаб бўлади. Ўзингизни “қўйиб юборманг”.
Тўғри ишларни бажариш учун ҳеч қачон кеч эмас, бироқ улардан айримларини айнан ёшликда амалга ошириш осонроқ. Вақтни йўқотманг, ҳаётингиз айнан шу жиҳатларга боғлиқ. Ҳаракатда бўлинг!
Мавзуга оид
21:51 / 29.07.2024
Фарғонада “Мирзо Улуғбек ворислари”га ваъда қилинган мукофот пуллари берилмади, нега?
21:39 / 26.07.2024
Имтиҳонлар тугади. Абитуриентларнинг ярми тестдан йиқилди
12:30 / 25.07.2024
Ўзбекистонда "Ёшлар – келажак бунёдкорлари" III халқаро қурултойи ўтказилади
07:34 / 23.07.2024