Фан-техника | 15:52 / 21.12.2018
10050
8 дақиқада ўқилади
Реклама

Huawei бош директори Кен Ху бизнесга ишонч билдирди ва чақириқларга жавоб қайтарди

[Дунгуан, Хитой, 2018 йил, 18 декабр] Huawei компаниясининг амалдаги бош директори Кен Ху(Ken Hu) Дунгуандаги компаниянинг янги қароргоҳида дунёдаги етакчи ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказди. Журналистлар компаниянинг илмий-тадқиқот лабораторияларига ташриф буюриб, 5G-ускуналари учун ишлаб чиқилган терморегуляция технологияларига доир янги материаллар билан танишишди, шунингдек кибер-хавфсизлик йўналишига доир лаборатория фаолиятини кўздан кечиришди.

Кен Ху
Фото: Huawei

Кен Ху ушбу тадбир давомида Huawei компаниясининг жадал тараққиёти ва истиқболлари ҳақида нутқ сўзлаб, ўз фикрлари исботини юзлаб телеком операторлари, дунёнинг Fortune 500 рўйхатига кирувчи компанияларнинг деярли ярми,ҳамда юз миллионлаб истеъмолчиларнинг брендга билдираётган ишончида қўриш мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда компаниянинг даромади 100 миллиард АҚШ долларидан ошиши кутилмоқда.

Шунингдек,бош директор яқинда Huawei компаниясига нисбатан қўйилган асоссиз айбловларни изоҳлаб, барча фактлар Huawei фойдасига гапираётгани ва компания хавфсизлик масалалари борасида яхши нуфузга эгалигини таъкидлади. Кен Хунинг айтишича, Huawei тарихида охирги 30 йил ичида информацион хавфсизликка доир бирор жиддий муаммо кузатилмаган.

Анжуман иштирокчилари қуйидаги мавзуларни муҳокама қилишди:

  • 5G технологияси – Huawei бу борада 25 та тижорий шартнома имзолаб, дунё бўйлаб 10 мингдан ортиқ тармоқ станцияларини ўрнатди ва бу йўналишда барча АКТ-қурилмаларини ишлаб чиқарувчи компаниялар орасида етакчига айланди. Деярли барча тармоқ операторларининг эътирофича, Huawei энг яхши ускуналарни тақдим этади ва келгуси бир йил, бир ярим йил давомида жаҳон бозорида етакчиликни сақлаб қолади. Айнан мана шу сабаб туфайли ҳам жаҳондаги кўплаб мобиль операторлар Huawei ускуналарини танламоқдалар. Бундан ташқари, операторларнинг сўзига қулоқ соладиган бўлсак, Huawei билан ҳамкорлик жорий тармоқларни янада тез ва камроқ харажат билан модернизация қилиш имкониятини беради. 5G технологияларининг хавфсизлигига доир айрим масалалар чиндан ҳам аҳамиятли, - дейди Ху, - аммо уларга оператор ва давлат органлари билан ҳамкорлик орқали аниқлик киритилиши ва ҳал қилиниши мумкин.
  • Кибер-хавфсизлик – Huawei учун бирламчи устунлик. Кен Ху АҚШ ва Австралияда барпо этилиши кутилган хавфсизлик муаммоларини баҳолаш марказларига доир саволга жавоб берар экан,бундай марказлар Буюк Британия, Канада ва Германия каби давлатларда фаолият юритишини таъкидлади. Компания давлат маъмурияти ва мижозларнинг бу борадаги хавотирини тўғри англаган ҳолда, улар томонидан қўйилган жиддий текширувлардан ўз ташаббуси билан ўтади. Бироқ Huawei қурилмалари кибер-хавфсизликка таҳдид қилишини асослайдиган далиллар йўқ. Хитой қонунчилиги бўйича қайд этилган хавотирга келсак, Хитой ташқи ишлар вазирлиги бунга ўз муносабатини билдириб, Хитойдаги компанияларга хавфсизлик тизимини айланиб ўтишга имконият берадиган дастурларни ўрнатиш талаби қўйилмагани борасида расман баёнот билан чиққан. Huawei ўз фаолияти билан боғлиқ ошкоралик, шаффофлик ва эркинлик масалалари бўйича кимда савол ва хавотир бўлса, улар билан очиқ мулоқотга доимо тайёр.
  • Қонун талабларига мувофиқлик - анжуманда журналистлар Huawei компаниясининг молиявий директори Менг Ванчжоу ҳақидаги саволлар билан мурожаат этишди. Кен Хунинг сўзларига кўра, у жорий суд текширувлари ҳақида бирор нима дея олмаслигини билдирган, аммо бу воқеа бизнес жараёнига таъсир қилмаслигини ҳам қайд этиб ўтган. Ижро ишлари бўйича сафар режаларига ҳам бу таъсир қилмаган ва Huawei 2007 йилдан бери халқаро савдо тизимида мавжуд қоидаларга оғишмай риоя қилиб келмоқда. Компания Канада ва АҚШсуд тизимлари адолатли ва мустақил эканлигига ишонади.

Шундай бўлишига қарамай, жуда кам ҳолатларда баъзи мамлакатлар 5G муаммоларини ғоявий ёки геополитик мақсадларда асоссиз бўрттириб кўрсатмоқдалар. Huawei бош директорининг фикрича, бундай масалалар носоғлом рақобат учун дастак вазифасини ўтамоқда. Бундай тўсиқлар эса ўз навбатида янги технологияларни жорий қилишни секинлаштириши, тармоқларни кенгайтириш харажатларини ошириши ва истеъмолчилар учун нархни кўтариши мумкин. Агар Huawei компаниясига 2017 йилдан 2020 йилга қадар АҚШда 5G тармоқларни йўлга қўйиш бўйича рақобатлашишга рухсат этилганда эди, симсиз инфратузилмага сарфланадиган 20 миллиард доллар миқдоридаги маблағ тежалган бўлар эди, деб фикр билдирган айрим иқтисодчилар.

Кен Ху ўз нутқи охирида компаниянинг сўнгги ютуқлари кенг қамровга эга эканлигини таърифларкан, 30 йиллик ўзгариш йўли Huawei компаниясига кичик таъминотчидан 5G бозоридаги етакчига айланиш имкониятини берганлиги, ва бунда компания ходимлари, унинг раҳбарияти ва маданияти муҳим роль ўйнаганини таъкидлаб ўтди. Журналистларга иштирок учун ташаккур билдириб, Кен Ху Huawei ҳали ҳам ҳар қандай муаммони мантиқ билан ҳал этаётганини тасдиқлади.

Кен Ху ўз нутқини 1915 йилда адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати , француз ёзувчиси Роман Роллан сўзлари билан якунлади: “Дунёда фақат битта қаҳрамонлик бор - у ҳам бўлса дунёни қандай бўлса шундайлигича кўриш ва уни севишдир“. Huawei компаниясида биз нима билан дуч келганимизни яхши биламиз ва ишимизни севишда давом этамиз.

Шу ўринда машҳур Хитой мақолини келтирмоқчимиз: “Олдиндаги йўл узоқ ва машаққатли бўлса ҳам, у албатта мақсадга элтади”. Бошқа сўз билан айтганда, қаршимизда тўсиқ ва қийинчиликлар бўлса-да, биз ҳаракатланишда давом этамиз ва албатта ўз мақсадимизга етамиз, зеро биз йўлга отланиб бўлдик”.

Huaweiкомпанияси ҳақида қисқача маълумот

Huawei ахборот ва телекоммуникация технологиялари билан таъминловчи жаҳон миқёсидаги етакчи компания саналади. Бизнинг мақсадимиз масъулиятли корпоратив фуқаро, информацион жамиятни инновациялар билан таъминловчи ва саноатга биргаликда кўмаклашувчи сифатида дунёни бир-бири билан яхшироқ боғлаш орқали турмушни бойитиш ва самарадорликни яхшилашдир. Истеъмолчиларга қаратилган инновация ва очиқ ҳамкорлик юритиш орқали Huawei телекоммуникация ва корхона тармоқлари, қурилмалари ва булутли ечимларда истеъмолчиларга рақобатда устунлик тақдим этувчи тўлиқ АКТ ечимларга асос солди. Huawei компаниясининг бутун дунё бўйлаб 180 минг нафар ходимлари алоқа операторлари, корхоналар ва истеъмолчилар учун керакли воситалар яратишга хизмат қилмоқда. Бизнинг инновацион ИКТ ечимларимиз, маҳсулот ва хизматларимиз дунё аҳолисининг учдан бир қисмига хизмат қилади ва 170 дан ортиқ давлат ва ҳудудларда ишлатилади. 1987йилда асос солинган Huawei компанияси ўз ходимлари томонидан тўлиқ эгалик қилинадиган хусусий компания ҳисобланади.

Батафсил маълумот учун Huawei компаниясининг www.huawei.com сайтига ташриф буюринг ёки қуйидаги ҳаволаларда бизни кузатиб боринг:

www.linkedin.com/company/Huawei

www.twitter.com/Huawei

www.facebook.com/Huawei

www.google.com/+Huawei

www.youtube.com/Huawei

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид