Жаҳон | 20:50 / 21.12.2018
6960
1 дақиқада ўқилади

Каталонияда Испания бош вазири ташрифига қарши намойиш вақтида тўқнашувлар рўй берди

Pau Barrena / AFP / Scanpix / LETA

21 декабрь куни Каталония мустақиллиги тарафдорлари Испания ҳукуматининг Мадриддан Барселонага кўчирилган йиғилиши вақтида норозилик акцияси ўтказишди.

Каталонияга мамлакат бош вазири Педро Санчес келишидан норози бўлган намойишчилар ҳудуддаги ўнлаб йўлларни тўсиб қўйишди. 

Фаоллар йиғилиш ўтказилаётган ҳудудга бостириб киришмоқчи бўлишган, аммо полиция уларни тўхтатган. Намойишчилар ва полициячилар ўртасида юзага келган тўқнашув вақтида 15 киши жароҳатланган. Полиция камида 11 кишини қўлга олган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид