Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan собиқ раҳбари яна ҳибсга олинди
Япония прокуратураси Nissan собиқ раҳбари Карлос Гонни такроран ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, Гон оғирлаштирадиган ҳолатларда ишончни бузгани учун ҳибсга олинган, шу тариқа, у яна 10 кун қамоқда сақланиши мумкин.
Аввалроқ, Токио суди Гонни ҳибсга олиш муддатини узайтирмаслик тўғрисидаги қарорни ўзгартиришсиз қолдиргани хабар берилганди.
Nissan компанияси Карлос Гонни директорлар кенгашининг раиси, шунингдек, директор-вакил лавозимидан олиб ташлади. Бу қарор Гон молиявий найрангларда гумонланиб ҳибсга олиниши фонида қабул қилинди. Терговга кўра, топ-менежер декларацияларда солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз иш ҳақи миқдорини атайлаб камайтириб кўрсатган.
Кейинчалик, 10 декабрь куни, у ўша айблов бўйича такроран ҳибс қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Nissan собиқ раҳбарига айблов қўйилганди.
Мавзуга оид
17:03 / 28.10.2025
Ўзбекистонга “бегона” машина – қаровсиз қолдирилган Nissanʼнинг саргузаштлари
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
23:35 / 15.11.2024