Хитой АҚШнинг иқтисодий жосуслик бўйича айбловларига жавоб қайтарди
Хитой Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, Пекин АҚШнинг иқтисодий жосуслик бўйича айбловларини кескин рад этади ҳамда Вашингтонни айбловларни бекор қилишга чақиради. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларни тижорат сирларини ўғирлашда гумонланаётган Хитойнинг икки фуқаросига қарши айбловларни бекор қилишга чақирди. 20 декабрь куни кечқурун АҚШ ва Буюк Британия Хитойнинг икки фуқаросига хавфсизлик хизматлари буюртмасига кўра хакерлик ҳужумларини амалга оширганлик бўйича айблов қўйди.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитойни иқтисодий жосусликда айблаш ниятида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ Африкада Россия ва Хитой билан рақобатни бошламоқчи экани маълум қилинди.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024