Жамият | 13:36 / 22.12.2018
10033
1 дақиқада ўқилади

Андижон энергетикларига “Дамас” хизмат автомашиналари топширилди

Бугун Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бўлимлари ишчи ходимларга қулайликлар яратиш, истеъмолчиларга тезкор хизмат кўрсатиш ҳамда касб байрами муносабати билан “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан ажратилган 10 дона “Дамас” русумли енгил автомашиналари топширилди.

Энди зарур ускуналар билан жиҳозланган автомашиналар - Андижон ЭШЭТК, Андижон Бобур ЭТК, Жалақудуқ, Асака, Пахтаобод, Бўз, Қурғонтепа туман электр тармоқлари корхоналарига, нимстанциялар хизмати, давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатишни ривожлантириш хизмати бўлимларига хизмат қилади.

Техник воситаларини топшириш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори Аҳаджон Жўраевлар соҳа ходимларини касб байрамлари билан қутладилар.

Элмурод Эрматов,
KUN.UZ мухбири

Мавзуга оид