Жаҳон | 20:32 / 22.12.2018
8350
1 дақиқада ўқилади

Курдлар АҚШдан Сурия бўйича қарорини қайта кўриб чиқишни сўрашди

Фото: Reuters

Ироқ Курдистонидаги энг йирик партиялардан бири бўлган Курдистон ватанпарварлик иттифоқи АҚШнинг Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетиш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақдаги баёнот партия расмий сайтида эълон қилинди.

"Умид қиламизки, халқаро коалиция, биринчи навбатда АҚШ мазкур қарорни қайта кўриб чиқади ва терроризмга қарши курашни ҳамда Суриядаги сиёсий барқарорликни таъминлашни қўллаб-қувватлашда давом этади", дейилади баёнотда. Қайд этилишича, Америка аскарларининг олиб чиқиб кетилиши ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашни йўққа чиқаради.

19 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишини маълум қилганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид