Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” ЎРҚ-353-сонли Қонунининг 15-моддаси биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилиши мумкин:

“Уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахслар”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказишни ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

“Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига тушунтиришга хатига кўра, Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 9 ноябрь куни “Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва истиқболдаги долзарб вазифалар тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектр йиғилишининг 20687-хҳ-сонли баёни 11-бандининг (узоқ муддат давомида хорижий давлатларда меҳнат қилиб қайтган шахсларни “одам иммунитети танқислиги вируси”га мажбурий тест-текширувидан ўтказишнинг қонуний механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш) ижросини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Қонун лойиҳасини қабул қилинишидан мақсад, уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВ инфекциясига мажбурий равишда текширувдан ўтказишнинг қонуний асосларини яратиш ҳисобланади. Қонун лойиҳаси билан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган:

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” ЎРҚ-353-сонли Қонунининг “Мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш” 15-моддаси биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилади: