Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади

Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамасининг “Судьялар ва улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминотига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини комплекс тизимлаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Низом 2019 йил 11 январдан эътиборан кучга киргани маълумот учун қабул қилинади.
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Белгиланишича:
- Олий суд судьяларига ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш президент администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси муассасаларида кўрсатилади;
- судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади;
- судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тартиби 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киргани инобатга олинади.
Қуйидагилар:
- малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари;
- судлар ва адлия органлари ва муассасаларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилгани учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари;
- мартаба даражалари учун судлар ва адлия органлари ва муассасалари ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида” 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

09:47 / 15.07.2025
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади

08:38 / 15.07.2025
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади

07:43 / 15.07.2025
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади

09:22 / 14.07.2025