«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди

Фото: yuz.uz
Вазирлар Маҳкамасининг «Олима аёллар жамияти» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази» ННТнинг таклифлари асосида нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида «Олима аёллар жамияти» ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилади.
Қуйидагилар жамият фаолияти асосий йўналишлари этиб белгиланган:
- таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда хотин-қизларни илм-фан ва илмий фаолият соҳасига кенг жалб этиш, илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланишга иқтидори бўлган хотин-қизларни аниқлаш, улар ижодий, интеллектуал ва ихтирочилик қобилиятларини рўёбга чиқаришга ҳамда стартап лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
- фан, технология, инжиниринг, санъат, математика (STEAM) ва бошқа фан соҳаларида хотин-қизлар илмий-ижодий салоҳиятини ривожлантириш, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боришига ҳамда натижаларини амалиётга татбиқ этишига кўмаклашиш, жамият иштирокчиларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, ёш олималар сафини кенгайтириш ва олима аёллар кўмагида «Устоз-шогирд» анъаналарини янада ривожлантиришда фаол иштирок этиш;
- олима аёлларга оид ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш, улар илмий фаолиятига оид ютуқларни оммалаштириш ва инновацион ғояларини ривожлантиришни рағбатлантириш, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги миллий ва халқаро танловларда, халқаро рейтингларда иштирокини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш;
- жамият иштирокчиларининг ривожланган хорижий мамлакатлар нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириш ҳамда тажриба алмашиши имкониятларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш;
- халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган турдош ташкилотлар, хорижий тузилмалар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, улар олимлари ва мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказиш;
- хотин-қизлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий тадқиқот натижаларини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган илм-фан ва технологияларни ривожлантириш устувор йўналишларини, илмий дастурларини шакллантиришда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Қуйидагилар жамият фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
- давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмаларидан келиб тушадиган маблағлар;
- юридик ва жисмоний шахслар ҳомийлик хайриялари;
- юридик ва жисмоний шахслар, хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар грантлари;
- жамият маблағларини тижорат банкларида депозитга қўйишдан олинадиган даромадлар;
- жамиятнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлари;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Молия вазирлиги давлат бюджетидан жамият ижро органи аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, жамият асосий вазифаларини бажариш доирасидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига 50 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади.
Жамият ижро органи Ислом Каримов кўчаси, 49-уйдаги Тошкент давлат иқтисодиёт университети биносига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради

07:51 / 26.03.2022
2021 йилда қурилишдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 84 нафар ишчи ҳалок бўлган

07:28 / 09.03.2022
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади

07:46 / 05.03.2022