Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
Президентнинг “Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидагилар билан асосланган:
биринчидан, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина “my.vetgov.uz” сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда белгиланган тартибдаги мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига берилади;
иккинчидан, “my.vetgov.uz” сайти паррандачилик соҳасидаги маълумотларни тизимли таҳлил қилиш учун солиқ хизмати, статистика, божхона, ветеринария органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ахборот маҳсуллари билан интеграция қилинади;
учинчидан, маҳаллий ва импорт орқали захира қилинган буғдойни сотиб олиш учун Ўзбекистон республика товар хомашё биржасидаги савдоларда фақат паррандачилик хўжаликлари ва парранда омихта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари қатнашиши белгиланади;
тўртинчидан, белгиланган тартибда ва меъёрларга мувофиқ “my.vetgov.uz” сайтида рўйхатдан ўтган паррандачилик хўжаликлари парранда бош сонига ва парранда омихта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш қувватларига мутаносиб ҳажмларда буғдойни биржа савдолари орқали сотиб олиши мумкин бўлади.
Билдирилишича, қарор лойиҳаси қабул қилиниши орқали:
соҳада илмий-техник ёндашувлар ва ахборот технологиясидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади;
паррандачилик хўжаликлари ҳақиқий ишлаб чиқариш қувватларини, шунингдек, озуқа ем маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ва субсидиялар ажратиш миқдорини аниқлаш мезонлари жорий этилади;
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банклари томонидан паррандачилик ва омихта ем маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига муддати узайтирилган кредитлар бўйича компенсация тўловлари мос равишда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
12:55 / 27.02.2026