Вафот этган америкалик талабанинг оиласи КХДРдан 1 млрд доллардан ортиқроқ пул талаб қилмоқда
КХДРда қамалганидан сўнг вафот этган АҚШлик талабанинг оиласи Пхеньяндан 1 млрд доллардан ортиқроқ пул талаб қилишмоқда.
Уларнинг фикрича, КХДР ҳукумати Вомбиерни ноқонуний равишда тутиб турган ва қийноққа солгани учун у вафот этган. Улар шу йилнинг апрелида АҚШ судига Пхеньянга қарши даъво аризаси киритишганди. Кейинроқ даъвогарлар ҳужжатга ўзгартириш киритишди ва Шимолий Кореядан 1,05 миллиард доллар талаб қилишди. Бундан ташқари, чеккан қайғу-аламлари учун қўшимча 46 миллион доллар талаб қилишмоқда.
Шимолий Корея ҳукумати Отто Вомбиерни 2016 йилда КХДРдан тарғибот плакатини олиб чиқиб кетишга урингани учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Талаба бир йилдан сўнг беҳуш ҳолатда ватанига қайтарилган ва 2017 йил июнда касалхонада ҳушига келмай вафот этганди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
10:16 / 12.11.2024