Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 ҳафта ичида Россия, Хитой ва Ўзбекистондан 250 тоннадан зиёд маҳсулот Қозоғистонга киритилмади
2 ҳафта ичида Россия, Хитой ва Ўзбекистондан 250 тоннадан зиёд маҳсулот Қозоғистонга киритилмади.
Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 1 декабрдан 14 декабргача Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Олмаота ва Туркистон областларида ўсимликлар карантини бўйича туман ҳудудий инспекциялари давлат инспекторлари уч давлатдан юқори фитосанитар хавфга эга ўсимлик маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб кириш билан боғлиқ 90та уринишга чек қўйишди.
Хусусан, фитосанитар карантин назоратини амалга оширишда қуйидаги маҳсулотларни фитосанитар сертификатсиз олиб кириш ҳолатлари аниқланди: озуқа - 1,3 тонна, банан - 2,5 тонна, саримсоқ - 1 тонна, буғдой - 51 тонна, ёнғоқ - 1,05 тонна, қуритилган мевалар - 1 тонна, ун - 21,25 тонна, буғдой кепаги - 20 тонна, кунгабоқар - 100 тонна, картошка - 40 тонна, кунжара - 14,26 тонна, бодринг - 0,5 тонна, ёғоч материаллари - 58,5 кубометр, ловия - 3 тонна.
Ўсимлик карантини соҳасида қонунчилик талабларига мувофиқ, ушбу маҳсулотларни Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган. Юклар жўнатувчиларга қайтарилди, айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.