Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Mahan Air самолётларининг Германияда тақиқланиши ҳақидаги маълумот инкор этилди
Эроннинг фуқаролик авиацияси раҳбари Ризо Жафарзода Fars ахборот агентлиги билан суҳбатда Германия 2019 йилдан Эроннинг Mahan Air авиакомпанияси самолётларига немис аэропортларини қўллашни тақиқлаши ҳақидаги хабарни инкор этди.
Аввалроқ Bild немис нашри Германия ҳукумати Эрон авиакомпанияси самолётларига немис аэропортларини қўллашни тақиқламоқчилигини маълум қилганди. Нашр маълумотларига кўра, ушбу қарор “жадал маслаҳатлашувлар”дан кейин қабул қилинган ва “январ давомида” киритилиши лозим. Нашрнинг маълум қилишича, аввалроқ гўёки АҚШ махсус хизматлари Германия ҳукуматига Эрон авиакомпанияси билан ҳамкорлик қилиш америкалик фуқароларнинг немис аэропортларидаги хавфсизлигига раҳна солиши мумкинлиги билан мурожаат қилган.
“Эроннинг фуқаролик авиацияси ташкилоти Германия вакилларидан Mahan Air’га нисбатан санкциялар киритилиши ҳақида ҳеч қандай хабар олмаган ва Германия ҳукумати вакили Bild хабарлари бўйича изоҳ бера олмаслигини айтган”, деб таъкидлаб ўтган Жафарзода.
Эрон вакили Mahan Air Германияга 15 йилдан бери парвозлар амалга ошириши ҳамда авиакомпания Германия билан қишки парвозлар учун ярим йиллик шартнома тузганини эслатиб ўтган.
Эрон авиакомпанияси Германия ва Теҳрон ўртасида ҳафтасига 6 та: Дюссельдорфдан 4 та ва Мюнхендан 2 та рейс бажаради.