Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сочи олимпиадаси қурилишларида ишлаган ўзбекистонликлар Tashkent city'да ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Сочи олимпиадасида ишлаган 3 мингга яқин ўзбекистонлик қурувчининг Tashkent city'да фаолиятини давом эттираётганини билдирган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бош вазир Абдулла Арипов, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда Қўмитанинг сўнгги беш йиллик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди.

«Президентимизнинг муносиб иш жойларни ташкил этиш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари натижасида у ёқдан секин-аста кадрларимиз қайтяпти. Нега? Чунки муносиб иш, муносиб ҳақ таклиф этиляпти. Сочида ишлаган яхшигина пул олган. Туркиядан ҳам қайтишмоқда. Tashkent city'даги энг баланд кранни ким бошқаряпти? Ўзимизнинг қизимиз», — деган Абдулла Арипов.
Бош вазир А.Арипов аёлларнинг турмушга чиқиш ёшини 18 ёшга кўтариш таклифини маъқуллаб, шундай деган:
«Борган сари, айниқса Фарғона водийсида, турмуш чиқиш ёшини сунъий тушириб юбориш кузатилмоқда. Қиз турмушга жисмонан ҳам тайёр бўлиши керак. Ўзи ёш бўлса-ю, қўлида яна боласи бўлса, у қандай тарбия беради?» — деган Бош вазир.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026