Жамият | 09:34 / 24.12.2018
8971
1 дақиқада ўқилади

Талончилик қилган «уч мушкетёр» ушланди - ИИВ

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида шу йил 21 декабрга ўтар кечаси уч номаълум шахс Файзли маҳалласи Беруний кўчасида жойлашган кўприк тагида Мустақиллик маҳалласида яшовчи М.Э.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, пуллари ва “Iphone” русумли уяли телефонини тортиб олиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зангиота туманида яшовчи И.Р., С.С. ва Янгийўл туманида яшовчи Л.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид