Жаҳон | 14:09 / 24.12.2018
8502
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ элчихоналари томонидан махфий эшитиш ускуналари сотиб олиниши борасида изоҳ талаб қилмоқда

Фото: AP Photo / Ng Han Guan, File

Хитой АҚШ элчихоналари томонидан эшитиш ускуналари сотиб олиниши ҳақида WikiLeaks фош қилган маълумотлардан ҳайратда ва Вашингтондан бу борада изоҳ талаб қилмоқда. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди. 

"Ишончим комил, бу маълумот билан танишган кўпчиликда бир савол пайдо бўлган: Америка элчихоналарига махфий кузатув учун бунча ускуна сотиб олиш нимага керак? Улар буни қандай мақсадлар учун тайёрлашган? Эълон қилинган маълумотларга кўра, АҚШ глобал миқёсда махфий кузатув билан шуғулланмоқда, жумладан ўз иттифоқчиларига нисбатан ҳам... Вашингтон бу борада халқаро жамоатчиликка аниқ тушунтириш бериши керак деб ўйлайман", деди у.

Жума куни WikiLeaks ташкилоти АҚШнинг бутун дунёдаги элчихоналари қандай харидларни амалга оширгани ҳақидаги маълумотларни чоп этди.

Ҳужжатларга кўра, айрим харидлар махфий операциялар ўтказиш учун амалга оширилган: 2018 йил августда АҚШнинг Сальвадордаги элчихонаси шарикли ручка, галстук, соат ва бошқа маиший буюмларга жойлаштирилган 94та яширин камерага буюртма берган. Американинг Колумбиядаги элчихонаси томонидан ҳам ана шундай буюртма берилган.

Мавзуга оид