Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиота ва Тошкент туманидаги тадбиркорлар учун семинар йиғилиши ўтказилди
Бугун, 24 декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги мажлислар залида Зангиота ва Тошкент туманидаги тадбиркорлар иштирокида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда шунингдек, Тошкент вилояти прокуратураси адлия катта маслаҳатчиси С.Самадов, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Қ.Ходжаев, Тошкент вилояти молия бошқармаси бошлиғи Ф.Худойберганов, Тошкент вилояти Марказий банки бошлиғи К.Атаев, туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, масъул ходимлар ва 400дан ортиқ тадбиркорлар қатнашди.

Семинар йиғилишида Ўзбекистон президентининг 2018 йил 20 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар бўйича тушунчалар берилди. Мутахассислар семинар йиғилиши иштирокчиларининг солиқ қонунчилиги юзасидан берган саволларига жавоб беришди.
Мавзуга оид
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
16:41 / 03.02.2026
Ботқоқларни асраб қолишимиз керак – Тошкентда бу мавзуда халқаро семинар бўлиб ўтди
20:51 / 25.01.2026
Зангиотада носоз филтрдан фойдаланаётган иссиқхоналарга чора кўрилди
18:07 / 17.12.2025