Ўзбекистон | 18:00 / 25.12.2018
6574
3 дақиқада ўқилади

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди

Фото: AFP/ Fabrice Coffrini

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия таркиби

Ж.Хўжаев - Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири, комиссия раиси

Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия раисининг ўринбосари

Б.Абидов - ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича музокаралар олиб бориш гуруҳи раҳбари, комиссия раисининг ўринбосари

А.Мурсалиев - Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси шўъба мудири (келишув бўйича)

И.Неъматов - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

М.Мирзаев - иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

А.Ҳайдаров - молия вазирининг биринчи ўринбосари

Е.Каньязов - адлия вазирининг ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори

А.Эргашев - қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича - соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - давлат санитария бош врачи

Т.Ишметов - Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Лавозими бўйича - Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Ж.Арипов - Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Э.Гадоев - Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари 

Ж.Ураков - Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари 

Д.Сатторов - “Ўзстандарт” агентлиги бош директори 

А.Файзуллаев - Интеллектуал мулк агентлиги бош директори 

А.Мирсоатов - Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси

У.Қодиров - Ташқи савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи 

Н.Зуфарова - Ташқи савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи 

А.Мирсаидов - Ташқи савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича - Ташқи савдо вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, комиссиянинг масъул котиби

Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар бўлими қошидаги Доимий ваколатхонаси ҳузуридаги Маслаҳатчи - Ўзбекистон Республикасининг ЖСТдаги вакили

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид