«Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги энг қийини Япония билан ўйин эмас»
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Рашидов Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблар орасидан Уммон термасини алоҳида ажратиб кўрсатди.
«Уммон Япониядан кучсиз, деб ўйламайман. БАА ва Қатарда ўйнаганимда уларнинг ўйинини кўрганман. Уммон – биз учун ноқулай рақиб; фақат бир марта ютиб, тўрт марта ютқазганмиз. Бу – бир. Иккинчидан, Уммон Кўрфаз кубогида биринчи ўринни олган. Бу мусобақада Саудия ҳам қатнашган. Охирги 8та ўйиндан буён ютқазмай келяпти.
Ҳозир халқимиз Уммон ва Туркманистон билан ўйинлар осон бўлади, деб ўйлаши мумкин. Ўйлашимча, бизга энг қийини Уммон бўлади, Япония эмас. Чунки биринчи ўйинимиз Уммон билан. Бу терма ҳимояда ўйнаб, кўпроқ қарши ҳужумга чиқади. Бизни кутиб турган энг қийин ўйин – Уммонга қарши баҳс. Агар биринчи турда юта олсак, уёғи осон бўлади, деб ўйлайман», – дейди Рашидов.
Эслатиб ўтамиз, кеча БАА-2019га йўл олувчи якуний таркиб маълум қилинган эди. Рўйхатдан Сардор Рашидов ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024