Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 85 нафар мансабдор шахсга нисбатан 59 та жиноят иши қўзғатилди
Фото: senat.uz
2018 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури”нинг Тошкент вилоятидаги ижроси муҳокамасига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилояти прокуратураси органларига 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 38 минг 469 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 27 минг 283 таси ҳал қилинган. Улардан 2 минг 728 таси қаноатлантирилган ҳамда 2 минг 394 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланган.
Вилоят прокуратураси томонидан 2018 йил давомида 85 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 59 та жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг барчаси судларга оширилган. Мазкур жиноят ишларининг тергов қилиш жараёнида давлат ва жамият манфаатларига етказилган 16,4 млрд. сўм миқдорида зарар ундирилиши таъминланган.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026