Жамият | 16:50 / 27.12.2018
7163
1 дақиқада ўқилади

57 миллион сўмни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Иллюстратив фото

Шу йил 23 декабрь куни номаълум шахслар Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар Оҳангарон кўчасида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонаси эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, шу устахона ишчиси Ш.Х.га тегишли 57 млн сўм пулини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бекобод тумани Далварзин қўрғонида яшовчи Ж.М. ва шу туман Зафар қўрғонида яшовчи Б.Э. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид