Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тўрт киши қўлга олинди. Улар Юнусободдаги уйдан 17 минг доллар ўғирлаб кетган
Шу йил 13 декабрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани А.Дониш кўчасида яшовчи М.Ш. (аёл)нинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидан 17 минг АҚШ доллари ва ошхонасидан телевизор тюнерини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор тумани Сағбон кўчасида яшовчи И.М., Қўрғонтепа кўчасида яшовчи Б.М., ва А.Ҳ. ҳамда Наманган вилояти Поп тумани Яккатут маҳалласида яшовчи З.З. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
20:32 / 03.01.2026