Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ДХР ва ЛХР билан Янги йил олдидан ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Фото: ИА «Росбалт»
Украина шарқидаги қуролли ихтилоф томонлари 29 декабрь яримтундан ўт очишни белгиланмаган муддатга тўхтатишга келишиб олди. Украина ва ўз мустақиллигини эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари вакиллари буни видеоанжуман режимида амалга оширишган.
Бу ҳақда Украинанинг Минскдаги уч томонлама контакт гуруҳи музокараларидаги вакили Евгений Марчук маълум қилди.
Марчук тинчлик сулҳи 29 декабрь соат 00:00дан амал қилишига умид билдирган.
Контакт гуруҳининг Минскдаги аввалги учрашувида Донбассда тинчлик сақлашни 22 декабрдан бошлашга муваффақ бўлинмаган, чунки ўша вақтда Украинада ҳали ҳарбий вазият тартиби амал қилаётган эди.
Мавзуга оид
01:13
Зеленский ҳудудий масалани ҳал қилишнинг асосий шартини айтди
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
10:38 / 31.01.2026
АЭХА Украинада ядровий авария хавфи борлигидан огоҳлантирди
09:21 / 31.01.2026