Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер участкаларининг олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарлар марказлаштирилган жамғарма орқали қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси ташкил этилди.
Бу ҳақда “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида маълум қилинган.
Қарорга илова қилинган низомга кўра, республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.
Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
республика жамғармаси маблағлари - фақат Ўзбекистон президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган дастурлар, топшириқлар асосида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни коплаш;
ҳудудий жамғармалар маблағлари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни коплаш.
Мавзуга оид
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025