Технология | 15:00 / 28.12.2018
10080
5 дақиқада ўқилади
Реклама

LG CES 2019 кўргазмасида 2019 йилги саундбарлар линейкасини намойиш этади

Фото: LG

Юқори маҳсулдорлик ва сунъий онг билан таъминланганлик уй кинотеатрларининг овоз сифатини янада оширади.

LG Electronics (LG) CES-2019 кўргазмасида саундбарларнинг янги линейкасини тақдим этиш орқали уй кинотеатри ихлосмандларини яна бир бор хурсанд этишни режалаштирмоқда.

Фото: LG

LG ва Meridian Audio ҳамкорлиги туфайли янги саундбарлар ажойиб овоз сифати, интеллектуал хусусиятларга эга ва замонавий дизайни билан ажралиб туради. Хонадаги ҳар бир бурчакни тўлдирадиган ва сунъий онг хусусиятига эга кучли овоз ёрдамида LG компаниясининг 2019-йилги саундбарлар линейкаси тўлиқ иштирок этиш эффектини яратади. Ушбу турдаги иккита модел (SL9YG ва SL10YG моделлари) CES Innovation Award мукофотини қўлга киритди. LG SL9 премиал модели ўз рақобатчиларини ортда қолдириб, "Энг яхши инновация" (Best of Innovation) деб топилди. 

Фото: LG

Meridian билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, LG овоз сифатини яхшилашда давом этмоқда. Ушбу ҳамкорлик умумий функциялар тўпламининг одатий созланиши ёки қўшилишидан кўра кўпроқ нарсани билдиради: компаниялар кучларни бирлаштирди ва тингловчиларда чиндан ҳам бетакрор таассуротлар қолдирадиган овозни ишлаб чиқди. Жорий йилда такомиллаштирилган технология янги саундбарлар моделларига (SL10YG, SL9YG и SL8YG) жорий этилмоқда. Рақамли сигналларни қайта ишлаш борасидаги 25 йиллик тажрибасига таяниб, Meridian Bass & Space компанияси технологияси овозни яхшилайди ва басни кучайтиради. Meridian компаниясининг Image Elevation технологиясини жорий қилиш товуш босқичини яхшилайди, мавжудлик эффектини кучайтиради ва ҳажмли овозни таъминлайди.

Фото: LG

Meridian’нинг Upmix технологияси иккита товуш каналини бузилишсиз бир нечта алоҳида каналларга ўзгартиради, тонал мувозанатни сақлаб қолади, акустик майдонни яхшилаб, товуш эффектини кучайтиради, ҳамда етакчи асбобларнинг овози ва товушининг равшанлигини оширади. LG 2019 йилда тақдим этаётган линейкадаги эксклюзив илғор техник ечимларнинг бирлашуви туфайли тинглаш имкониятлари янада мукаммалроқ ҳолга келади.

Фото: LG

LG компаниясининг энг замонавий саундбарлари (SL10, SL9 ва SL8) Dolby Atmos ва DTS:X ни қўллаб-қувватлайди. Ушбу таниқли технологиялар туфайли фойдаланувчилар ҳайратланарли даражадаги ҳажмли овоздан баҳраманд бўлишлари мумкин, бунда овоз турли нуқталардан келаётгандек таассурот уйғонади. Бундан ташқари, LG нинг айрим янги саундбарлари юқори ўлчамдаги овозларни қўллаб-қувватлайди ва анъанавий файл форматларининг овоз даражасини студия сифатига кўтариб берувчи маълумотларни ишлаш алгоритми билан жиҳозланган.  Мавжуд қувватни кучайтириш ва овоз детализациясини яхшилаш учун фойдаланувчилар саундбарга симсиз орқа карнай тўпламини (Wireless Rear Speaker Kit*)  қўшиши ва кинотеатр эффектини кучайтиришлари мумкин.

Фото: LG

Қувват, аниқлик ва овознинг бойлиги, юқори овоз сифати билан бир қаторда, барча янги LG саундбарлари сунъий онгга уланиш ва Google Assistant овозни таниш функциясини таклиф этади. Фойдаланувчилар "Эй, Гугл, овозни баландлат" ёки "Эй, Гугл, қўшиқ ижрочиси ким?" дея LG саундбарини бошқариши ёки керакли маълумотни олиши мумкин. Янги саундбарлар Google Assistant билан жиҳозланган бошқа "ақлли" қурилмалар билан мувофиқлашади ва уланган қурилмаларни бошқариш учун овозли буйруқлардан фойдаланиш имконини беради. Шунчаки "Эй, Гугл, LGга ҳаво тозалагични ёқишини айт", денг ва ўрнингиздан турмасдан қурилмаларни бошқаринг.

Фото: LG

2019 йилги LG саундбарлари моделлари янги авлод LG OLED-телевизорлари учун мос келувчи ихчам дизайни билан ажралиб туради: улар бир-бирига жуда мос келади. Кенглиги 57 мм бўлган LG SL9  саундбари деворга ўрнатилади, майдонни тежайди ва уйингизнинг ажралмас қисмига айланади. Ўрнатилган гироскоп датчиги саундбар ҳолатини аниқлайди (деворда ёки ерда турганини) ва оптимал овоз чиқиши учун овоз йўналишини белгилайди. Ўзининг ғайриоддий шакли туфайли LG SL9 саундбари 2019 йилги CES Innovation Awards маросимида "Энг яхши инновация" (Best of Innovation) мукофотига сазовор бўлди.

"LG нинг 2019 йилги саундбарлари Meridian Audio ва сунъий онгга уланиш функцияси билан биргаликда ажойиб самарадорликни тақдим этади, - дейди LG Home Entertainment Company компаниясининг аудио ва видеотехника бизнес йўналиши раҳбари Ким Да-чул. - Янги линейкамизнинг юқори овоз сифати ва кўп функцияли эканлиги уйдаги кўнгил очишни янги даражага олиб чиқади ва овозларни эшитиш орқали таассуротга бой ҳиссиётларга бўлган талабни қондиради".

Las Vegas Convention Center даги CES 2019 кўргазмасига ташриф буюрувчилар мукофотларга сазовор бўлган саундбарлар моделлари билан LG Central Hallда жойлашган 11100-стендда танишишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
#LG
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид