Фан-техника | 16:07 / 29.12.2018
18354
7 дақиқада ўқилади
Реклама

“Huawei”дан янги рекорд: 2018 йилда 200 миллионта смартфон

“Huawei”компанияси 2018 йилда дунё бозорига етказиб берилган рекорд даражадаги смартфонлар миқдори ҳақида маълумот берди. 2018 йилда ушбу кўрсаткич 200 миллионтадан ошган. Истеъмолчилар ва жаҳондаги барча ҳамкорларнинг доимий қўллови, шунингдек юқори тоифали маҳсулотлар, жумладан “Huawei P20”, “Mate20” вa “Honor10” сериясидаги смартфонлар туфайли мана шундай салмоқли натижага эришилди.

“Huawei P20” серияси мобиль фотография салоҳиятини янада юқорига кўтариб, ҳатто шинам ва замонавий смартфонлар ҳам профессионал даражадаги расмларни яратиши мумкинлигини исботлади. Бундан ташқари, “Huawei P20”дизайнида қўлланган инновацион ёндашув, кўплаб аёлларнинг қалбини забт этишга ёрдам берди. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб 6 миллиондан ортиқ ушбу сериядаги смартфонлар етказиб берилган бўлиб, харидорларнинг ярми аёллардан иборат.

“Huawei Mate 20” сериясидаги смартфонлар эса аввалбошданоқ «Mate» туркуми томонидан ўрнатилган илғор технологик стандартларга жавоб беради. Янги туркумдаги смартфонлар “Huawei”компанияси тарихидаги энг кучли ва қувватни тежайдиган “Kirin 980” чипи билан жиҳозланган. “Kirin 980” чипи 7-нанометр технологияси бўйича A76 ва G76 процессорларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган. Ушбу компонентлар ёрдамида “Mate20” сериясидаги смартфонлар истеъмолчиларга такомиллашган энергия самарадорлиги ва янги, такрорланмас фойдаланиш тажрибасини тақдим этади. “Mate20” серияси чиқарилгач, икки ой давомида 5 миллиондан ортиқ шу туркумдаги смартфонлар сотувга чиқарилган.

“Huawei Nova” серияси эса ўзининг ташқи кўриниши ва инновацион технологиялари сабабли, айниқса, ёшлар орасида кенг оммалашган. “Huawei Nova 3” моделидаги ўзига хос ранг жилоси ва инновацион «селфи» имконияти орқали бу гаджет 2018 йилда селфи учун мўлжалланган энг оммабоп телефонга айланди. “Nova 4” олд камерасида махсус туйнук бўлиб, тўлиқ экранли дисплей билан аввалги моделдаги дизайн қаторини давом эттирган. 2018 йилнинг охирига келиб “Huawei ” жами бўлиб 65 миллиондан ортиқ “Nova” смартфонларини харидорларга етказди ва шаклланаётган ўрта қатлам бозоридаги қурилмаларни ишлаб чиқариш соҳасида етакчилардан бирига айланди.

“Honor” бренди остидаги смартфонлар эса компания ўзи яратган инқилобий ечимлари ва дизайн борасидаги такрорланмас нафис ишланмалари билан мобиль саноат тараққиётига мунтазам равишда ҳисса қўшиб келаётганини далиллайди. 2018 йилда чиқарилган энг чиройли флагманлардан бири сифатида «“Honor 10”ҳам ташқи кўриниши, ҳам техник хусусиятлари билан сўнгги инновацияларни ўзида жамлайди. “Honor 10”ва «V10» сотувларидаги юксак натижалар компаниянинг Хитой бозорида етакчига айланишига замин яратди.

Охирги саккиз йил мобайнида “Huawei”ўз мижозларига янги ечимлар яратиш учун истеъмолчи талабларига жиддий эътибор беришга ва инновациялардан фойдаланишга интилмоқда. Компания бир вақтнинг ўзида бир қатор технологик ва оммабоп соҳаларда, масалан, фотография, аккумуляторлар фаолият даври, уяли алоқа ва сунъий интеллект бўйича янги йўналишларни бошлаб берди. Ушбу инновациялар бутун дунё бўйлаб истеъмолчиларнинг ишончини қозонишга ёрдам берди.

Шуни ёдда тутиш керакки, смартфон реал ва виртуал борлиқ ўртасида кўприк вазифасини бажаради. Шунинг учун унда борган сари кўпроқ маълумотни сақлаш ва ҳимоялаш талаб этилмоқда. Айнан шу туфайли “Huawei” ўз фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таъминлашда илғор ҳамда замонавий маҳсулотларни яратиш жуда муҳим иш деб ҳисоблайди. Бу “Huawei” ва бутун дунёдаги истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ишонч масаласидир. Шу боис “Huawei” хавфсизлик масаласини асосий тижорий манфаатлардан устун қўяди ва махфийликка доир халқаро тамойилларга (GAPP), технологик хавфсизлик борасидаги дунёдаги энг қатъий қоидаларга, шу билан бирга, Европа Иттифоқининг маълумотлар ҳимоясига бағишланган регламентида (GDPR) баён қилинган барча талабларга риоя қилади. Бундан ташқари, “Huawei” компанияси ўзининг барча маҳсулотларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, синаш, сотиш, хизмат кўрсатиш ва харид қилиш жараёнларида ҳам махфийлик тамойилларини қўллаб келади. “Huawei”қурилмаларини ARM очиқ чипсетлар архитектурасида ва Google Android операцион тизимида яратган ҳолда ўз гаджетлари ва мижозларини янада ишончли хавфсизлик билан таъминлайди.

Сўнгги саккиз йил давомида “Huawei” смартфонларининг савдоси қарийб олтмиш бараварга ортди. Масалан, компания 2010 йилда жами 3 миллионта смартфон сотган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 200 миллионни ташкил қилди. Жаҳон смартфон бозорида “Huawei” рейтингдаги оддий “ўрта даражадаги бренд“дан бошлаб энг кучли учталикка кирадиган етакчигача бўлган узоқ йўлни босиб ўтди. 2018 йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларида “Huawei” жаҳон смартфон бозорининг 14,6% улушига эгалик қилган ҳолда, дунёдаги иккинчи смартфон ишлаб чиқарувчиси номини қўлга киритди.

Айни вақтда “Huawei” смартфонларидан 170 та мамлакатда 500 миллиондан ортиқ истеъмолчилар фойдаланишмоқда. Мустақил илмий-тадқиқот институтлари орасида етакчилардан бири ҳисобланган IPSOS компаниясининг ҳисоботига кўра, “Huawei”бренди дунё бўйлаб фойдаланувчилар орасида инновация ва ишонч тушунчалари орқали тасаввур қилинади.

Жумладан, “Huawei” компаниясининг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича бизнес гуруҳи раҳбари Ричард Ю бу борада шундай дейди: “Huawei” келгусида истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларига мос маҳсулот ва хизматлар яратиш, шунингдек, доимий тарзда инновацияларни кашф этиш тамойилларига амал қилишда давом этади. У мобиль алоқа тизимидаги инқилобларнинг ихтирочиси  ҳамда етакчиси бўлиш учун ўзининг барча имкониятларини сафарбар этади ва ўз мижозлари учун мунтазам равишда янги ечимлар ишлаб чиқади. Биз бутун дунёдаги фойдаланувчиларимиз ҳаётдан лаззатланиши ва “Huawei” брендини чиндан ҳам севишини истаймиз“.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид