Light | 18:10 / 29.12.2018
31094
2 дақиқада ўқилади

Япония учун 15 та одатий нарса: улар дунёнинг бошқа мамлакатларида йўқ

Япония — минг йиллик тарих, ўзига хос маданият ва анъаналарга эга дунёдаги энг ноодатий ва ривожланган мамлакатлардан биридир. Бу ерга ташриф буюрган кўплаб сайёҳлар уни ўзгача цивилизация давлати, деб аташган. Ахир Японияда кўришга арзигулик нарсалар талайгина. Унинг технологиялари анча олдинда, мураккаб географик ва табиий шароити эса япон халқини кашфиётчи бўлиш ва ностандарт фикрлашга мажбур қилган. Мана бу суратларга қаранг, улар ушбу мамлакат ҳаёти ва маданияти тўғрисида сўзларга қараганда кўпроқни намойиш этади.

Чўнтакка сиғадиган прессланган футболкалар

Қаҳвани финжоннинг ўзида дамлаш учун фильтр-қопчалар.

Телефон экранини артиш учун сувда эрийдиган бир марталик сочиқчалар.

Деярли исталган меҳмонхонада, ҳатто, арзонида ҳам ташрифчилар ўзлари учун баландлигига кўра мос келадиган ёстиқни танлашлари мумкин.

Чипс таъмли тез тайёрланадиган лағмон

Япониядаги баландлиги бўйича энг катта кўприкни Годзилла билан таққослайдилар.

Касалхоналарда ёқимтой роботлар беморларни ногиронлар аравачасига ўтқизишда ёрдам беришади.

Ишончга асосланган расталар. Бу ерда сотувчилар йўқ, харидорлар керакли пул миқдорини ўз ихтиёрлари билан қолдиришади.

Харид қилинган нарсалар узоқроқ вақт давомида совуқ туриши учун супермаркетлар қуруқ муз учун автоматлар билан жиҳозланган.

Рейсни мажбуран қолдиришга тўғри келгани учун йўловчилардан кечирим сўраётган аэропорт ходимлари.

Самолётдаги экранларда йўловчилар учувчилар кўрадиган нарсаларни томоша қилишлари мумкин.

Токиодаги дўконлардан бирида зиналардан кўтарилаётганда қанча калория сарфлашингиз акс этади.

Япониядаги лифтларда носозликлар содир бўлиш эҳтимоли ҳисобга олиниб унитазлар ўрнатилган.

Жамоат транспортлари ўриндиқларига қараб улар ким учун мўлжалланганини билиш мумкин.

Метродаги наклейкаларда тутқичлар антибактериал экани ёзилган.

Мавзуга оид