iPhone XS Max буюртмалар ҳажми деярли 50 фоизга камайтирилди
Apple компанияси жорий йилнинг кузида тақдим этилган янги смартфонларига буюртмалар ҳажмини камайтирди. Шунингдек, Apple смартфонлар нархларини пасайтираётган операторларга субсидиялар беради, дея маълум қилади Gizchina нашри.
Янги моделлар қаторининг тўнғич смартфони iPhone XS Max етарлича мижозларга эга, бироқ мутахассисларнинг фикрича, буни мутлақ муваффақият дейиш қийин.
City Research тадқиқот компанияси баҳоларига кўра, iPhone XS Max сотувлари пасайиб бормоқда, бунинг натижасида Apple яқин орада бу моделга буюртмалар ҳажмини камайтиришига тўғри келди.
Жорий молиявий йилнинг иккинчи чорагида (1 январдан 31 мартгача) Apple янги моделининг буюртмалар ҳажми 48 фоизга камайтирилган эди.
Натижада, Уильям Янг таҳлилчиларининг таъкидлашича, Apple компанияси iPhone смартфонлари сотувлари бўйича келгуси уч ойлик прогнозларни 50 миллионтадан 45 миллионтагача камайтиришига тўғри келади.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024