Спорт | 09:06 / 31.12.2018
17269
2 дақиқада ўқилади

 Месси йилнинг энг яхши тўпурари, рўйхатда кутилмаган номлар ҳам бор

Фото: Спорт Экспресс

Лионель Месси 2018 йилнинг энг яхши тўпурари бўлди. «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси сафида у барча турнирлар доирасидаги 54 ўйинда 51 гол уришга эришди. Бундан аввал ҳам у 3 марта йилнинг энг яхши тўпурари бўлганди: 2010 йилда (60 гол), 2012 йилда (91) ва 2016 йилда (59).

Иккинчи ўринни Криштиану Роналду банд этган. У якунланаётган йилда «Реал», «Ювентус» ва Португалия терма жамоаси сафида жами 53 ўйинда майдонга тушиб, 49 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Қайд этиш керакки, ушбу рўйхатдан митти давлат вакили ҳам ўрин олган. Давид Тюрпель «Дюделанж» ва Люксембург терма жамоаси ўйинларида 40 гол урган, у бунинг учун 49 ўйинда майдонда ҳаракат қилган.

Йил тўпурарларининг топ-саккизлиги қуйидагича кўриниш олган:
1. Лионель Месси («Барселона», Аргентина) - 51 гол (54 ўйин)

2. Криштиану Роналду («Реал»/«Ювентус», Португалия) - 49 (53)

3. Роберт Левандовски («Бавария», Польша) - 46 (56)

4. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср) - 44 (55)

5. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм», Англия) - 42 (63)

6. Давид Тюрпель («Дюделанж», Люксембург) - 40 (49)

7. Антуан Гризманн («Атлетико», Франция) - 40 (71)

8. Луис Суарес («Барселона», Уругвай) - 37 (60)

Мавзуга оид