Жаҳон | 12:10 / 31.12.2018
12585
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ турли мамлакатларда намойиш ва иш ташлашлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди

Фото: РИА Новости

31 декабрь куни қатор мамлакатларда иш ташлаш ва намойишлар бўлиб ўтади, деб огоҳлантирди Россия ТИВ кризис маркази.

Маълум қилинишича, Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 22:00да Sogo савдо маркази биноси олдида намойиш бўлиб ўтади, юқори даражадаги хавфсизлик чоралари кўрилади.

Буюк Британияда "South Western Railway" темирйўл компанияси ходимларининг иш ташлашлари муносабати билан поездлар ҳаракатида узилишлар кузатилиши мумкин.

Франциянинг Париж шаҳрида "сариқ нимчалилар"нинг норозилик намойишлари бўлиб ўтади. Намойишчилар Елисей майдонида тўпланишлари режалаштирилган. Тартиб посбонлари билан тўқнашувлар юз бериши тахмин қилинмоқда.

Бразилияда 1 январь куни президент инаугурацияси маросими бўлиб ўтиши туфайли юқори даражадаги хавфсизлик чоралари кўрилган. Расмий тадбир Бразилиа шаҳридаги Кафедрал ибодатхонасида маҳаллий вақт билан соат 15:00да бошланиши хабар қилинмоқда.

Мавзуга оид