Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода автомобиль пиёдалар устига ҳайдаб борилди. Ҳайдовчи бу «ўлим жазоси» учун қасослигини маълум қилган
Токиода янги йил киргандан сўнг пиёдаларга қарата атайин автомобиль ҳайдаб борилиши оқибатида саккиз киши жароҳат олди, ҳайдовчи ушланди ва полицияга «теракт» содир этганини маълум қилди. Бу ҳақда япон ОАВ хабар бермоқда.
NHK телеканали хабарига кўра, жароҳат олганлар орасида бир нафар ўсмир ҳам бор, у ҳушсиз ҳолатда.
Ҳодиса Токиодаги асосий синтоистик ибодатхона, японлар янги йилни кутиб олиш учун йўл борадиган Мэйдзи-дзингу яқинидаги Такэсита-дори пиёдалар кўчасида юз берган.
Киодо агентлиги хабарига кўра, пиёдаларга қарата ҳайдаб борилган автомобиль Осака шаҳрида ижарага олинган. 30 ёшлар атрофида бўлган ҳайдовчи қочишга уринди, аммо 20 дақиқадан сўнг полиция томонидан ушланди.
Ҳайдовчининг полицияга маълум қилишича, бу иши «ўлим жазоси» учун қасосга айланди, деб хабар бермоқда Киодо.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
08:25 / 14.05.2026
Дунёда қайси автомобиль брендлари етакчилик қилмоқда?
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
10:44 / 25.04.2026