Технология | 19:40 / 31.05.2026
2889
1 дақиқада ўқилади

Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди

Токиода бўлиб ўтган Humanoids Summit 2026 саммити одамсимон роботлар ва роботлаштирилган манипуляторлар намойиши билан катта қизиқиш уйғотди.

Фото: new-science

Саммит робототехника соҳасида жаҳоннинг етакчи компаниялари ишланмалари намойиш этилган энг йирик халқаро майдонга айланди.

Кўргазмадаги энг муҳим намойишлардан бири Япониянинг GMO Internet Group IT-компанияси томонидан ишлаб чиқарилган одамсимон робот бўлди. У аэропорт логистикаси ва юкларни қайта ишлаш ишлари учун мўлжалланган бўлиб, компьютер кўриш тизими билан жиҳозланган ва инсон ҳаракатларига тақлид қилган ҳолда мавжуд иш жараёнларига интеграция қилиниши мумкин.

Honda Motor Company эса игнадан ип ўтказиш ва жуда кичик болтларни бураш каби вазифаларни бажара оладиган роботлаштирилган манипуляторни тақдим этди.

Хитойнинг Unitree Robotics компанияси кўргазмада разведка вазифалари учун мўлжалланган тўрт оёқли роботини тақдим этди.

Саммитда шунингдек ихчам икки оёқли роботлар, сервис гуманоидлари ва логистика, кексаларга ғамхўрлик қилиш, саноат ҳамда жамоат хизматларида қўллаш учун мўлжалланган роботлаштирилган аватарлар ҳам намойиш этилди.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид