Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мексика билан чегарада кўздан ёш оқизувчи газ қўлланишини ўзини ҳимоя қилиш деб изоҳлади
Америка ҳарбийлари мексика билан чегарада мудофаа чораси сифатида муҳожирларга қарши кўздан ёш оқизувчи ва қалампирли газ ҳамда тутунли шашкалар қўллади. Бу ҳақда АҚШ чегара-божхона хизмати баёнотига таяниб The New York Times хабар берди.
Маълум қилинишича, бир гуруҳ ўсмирлар Мексика томондан матрас ва резина тўшамалар ёрдамида тиканли симлар устидан ошиб ўтишга уринган. Шу билан бирга бошқа ўсмирлар АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини тошбўрон қилган.
Таъкидланишича, шундан сўнг ҳарбийлар тартиббузарларга қарши кўздан ёш оқизувчи ва қалампирли газ ҳамда тутунли шашкалардан фойдаланган.
"Полициячилар ва муҳожирлар хавфсизлиги учун муаммо пайдо бўлганидан сўнг мазкур ҳолат содир бўлди", дейилади баёнотда.
Ноябрь охирларида 500га яқин муҳожир Тихуана шаҳридан АҚШ ҳудудига ўтишга уринганди. Ўшанда уларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилганди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:19 / 08.07.2026