Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги музейлар ва Вашингтон ҳайвонот боғи молиялаштириш йўқлиги сабабли ёпилди
Фото: Flickr
АҚШдаги Смитсон институти мажмуасига кирувчи музейлар ҳамда Вашингтон миллий ҳайвонот боғи молиялаштириш йўқлиги сабабли ёпилди. Бунга федерал ҳукуматнинг 22 декабрь куни ўз ишини қисман тўхтатганлиги сабаб бўлди.
Гап аксарияти Вашингтон марказида жойлашган 19та музей ҳақида бормоқда. Яна бир нечта музей Нью-Йоркда жойлашган.
Вашингтондаги асосий музейлар ва ҳайвонот боғи янги йилга қадар сўнгги маблағлари ҳисобига ишлаб келди. Маҳаллий ОАВнинг қайд этишича, маҳаллий аҳоли йил давомида кириш бепул бўлган музейларга байрам таътили пайтида кира олмасликларидан ташвишланмоқда.
АҚШ конгрессида республикачилар ва демократлар вақтинчалик давлат бюджети борасида келиш олмаганликлари сабабли молиявий тақчиллик юзага келди.
Натижада вазирлик ва идораларнинг чорак қисмига яқини молиялаштиришсиз қолди. 420 мингга яқин давлат хизматчилари қанчадир вақт давомида маош олмай ишлашларига тўғри келади, улар кейинроқ компенсация олишади. Яна 380 минг киши эса ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган.
Мавзуга оид
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026
АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 млн саҳифадан ортиқ материални эълон қилди
23:40 / 30.01.2026