Жаҳон | 01:35 / 02.01.2019
5025
1 дақиқада ўқилади
Филиппиндаги кўчкилар қурбонлари сони 75 нафарга етди
Филиппинга ёпирилган “Усмон” тропик депрессияси (довул кучига етмаган циклон) қурбонлари сони 75 нафарга етди. Бу ҳақда 1 январда мамлакатнинг фожиалар оқибатларини камайтириш миллий кенгашида маълум қилинди. Бундан ташқари, 16 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Табиий офат 41 бинони вайрон қилган, 28 тасига шикаст етказган. 100 дан кўпроқ туман сув остида қолган, 40 дан кўпроқ автомобил йўли ювилиб кетилган. Бикол вилоятига энг катта талофат етган.
Табиий офат Филиппинда 29 декабрдан бери давом этмоқда, у кўплаб кўчкилар келтириб чиқарган.