Цукерберг нима учун Facebook акцияларини сотгани маълум бўлди
Яқинда Марк Цукерберг Facebook акцияларини 30 миллион долларга сотганида баъзилар унинг компания бошқарувидан кетмоқчи экани ҳақида ўйлаб қолишган эди. Бироқ энди унинг нима учун бундай йўл тутгани маълум бўлди. Бунга қатор касалликларни даволаш учун мия имплантларини ишлаб чиқаришни мақсад қилган "Чан-Цукерберг ташаббуси" (Chan Zuckerberg Initiative, CZI)лойиҳасини молиялаштириш сабаб сифатида келтирилмоқда.
CZI лойиҳаларидан бири "мия-машина" туридаги интерфейс ишланмаси, яъни фикрларни буйруққа айлантирувчи қурилмани ўз ичига олади. Бу бош миянинг симсиз импланти бўлиб, у реал вақт режимида инсон ҳаракатини ёзиб олиши, рағбатлантириши ва бошқариши мумкин. Nature журналининг хабар беришича, ушбу дастур устида ишлаётган олимлар жамоаси бундай қурилмани яратиш ва уни примат миясига имплантация қилишнинг уддасидан чиққан.
Олимлар буни "терапия"га аралашув деб аташмоқда, чунки у эпилепсия ёки Паркинсон каби касалликларни даволашга мўлжалланган.
"Қурилмамиз примат миясини назорат қила олади", - деди тадқиқот ҳаммуаллифи, Калифорния Университети профессори Рикки Мюллер.
"Мия-машина интерфейсларининг қўлланилиши узоқ истиқболли натижаларга олиб келади: баъзи тадқиқотчилар мия жароҳати ва хатти-ҳаракатларга таъсир кўрсатувчи бошқа касалликларга қарши курашишда одамларга ёрдам бериш учун интерфейслардан фойдаланса, биз бу ноутбук ва смартфонлар билан ишлаш жараёнини ёдга солиши учун ҳаракат қиляпмиз", - дейди у.
"Ҳозирнинг ўзидаёқ муайян мотор функциясини олиб, унинг қандай ишлашини аниқлашимиз ва ҳатто уни бошқаришимиз мумкин. Ушбу қурилма даволашнинг янги турлари учун имкониятлар кашф қилади, деб ҳисоблайман", - дейди профессор Мюллер.
Қурилма Cortera номини олган.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024