Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
Meta ҳозирда сунъий интеллект ёрдамида машҳур инсонлар билан боғлиқ ёлғон рекламаларни текшириш тизимидан фойдаланмоқда, аммо уни эндиликда юзни таниш технологияси ёрдамида кучайтириш ниятида.
Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Meta компанияси рекламаларда машҳур инсонларнинг юзидан фойдаланиб, фирибгарлик билан шуғулланаётган шахсларга қарши кураш йўлида юзни таниш технологиясини жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради BBC.
Илон Маск ҳамда шахсий молия бўйича эксперт Мартин Люис бу каби фирибгарликлар қурбонига айланган. Люис Today дастурига берган интервюсида ҳар куни ўз исми ва юзидан фойдаланилган фирибгарлик схемалари бўйича «сон-саноқсиз» хабарларни олишини айтган.
Meta ҳозирда сунъий интеллект ёрдамида машҳур инсонлар билан боғлиқ ёлғон рекламаларни текшириш тизимидан фойдаланмоқда, аммо уни эндиликда юзни таниш технологияси ёрдамида кучайтириш ниятида.
Тизим шуҳбали дея топилган эълондаги тасвирни унинг Facebook ёки Instagramʼдаги ҳақиқий профилига жойлаштирилган суратлар билан таққослайди. Тасвирлар бир-бирига мос келмаса, эълон фирибгарликка оидлиги аниқланса, у автоматик равишда ўчириб юборилади.
Meta учун машҳур инсонлар номидан фойдаланиб, фирибгарлик содир этиш ҳолатлари анчадан бери муаммо туғдириб келмоқда. 2010 йилларда унинг аҳамияти шу қадар ошиб кетганидан Люис Facebookʼни судга берганди — охир-оқибат технологик гигант одамлар фирибгарлик рекламаси тўғрисида хабар бериши мумкин бўлган тугмани жорий этганидан кейин иш тўхтатилган.
Аммо шундан буён фирибгарлик томонидан яратилаётган дипфейклар ҳам анча ишонарли чиқмоқда. Улар компютер ёрдамида яратилган тасвир ёки видеолардан фойдаланиб, одамларни чув туширишда давом этяпти.
Мавзуга оид
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
22:41 / 18.04.2026