Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
Ҳозирда Facebook асосчисининг бойлиги 206,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу рейтингда учинчи ўринни эгаллаган Жефф Безосникидан 1 миллиард долларга кўп демак.
Bloomberg Billionaires Index’нинг навбатдаги миллиардерлар рейтингини юқори поғоналарида ўзгариш содир бўлди. Meta Platforms асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг бойлиги жиҳатидан Amazon асосчиси Жефф Безосдан ўзиб кетди ва рейтингда иккинчи ўринни эгаллади.
Ҳозирда Цукербергнинг бойлиги 206,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу рейтингда учинчи ўринни эгаллаган Amazon раҳбариникидан 1 миллиард долларга кўп демак. Аммо Цукербергнинг айни кунларда биринчи ўринда кетаётган Илон Маскдан анча ортда: уларнинг орасидаги фарқ қарийб 50 миллиард доллар. Қайд этилишича, Маскнинг бойлиги октябр ойида 256 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, жорий йилда Марк Цукерберг ўз бойлигини 78 миллиард долларга оширишга муваффақ бўлган. Бу Meta ортидан келган даромад ва 60 фоиздан ортиққа кўтарилган котировкалар ҳисобига юз берган.
Аввалроқ Meta компанияси асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги Metaverse лойиҳаси ишга туширилганидан бери олти баробарга ошиб, 201 миллиард долларга етгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлиги айтилган эди. Тадқиқотчилар Маскнинг бойлиги ҳар йили ўртача 110 фоизга ошаётганини ҳисобга олган.
Мавзуга оид
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025