Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган коллеж ўқувчиси ички ишлар ходимини уриб юборди
Шу йилнинг 2 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, Агротадбиркор касб-ҳунар коллежи юқори курс ўқувчиси Ш.А. тегишли ҳужжатларсиз “Спарк” русумли автомашинани Улуғ-йўл кўчасида ҳайдаб, пиёда кетаётган вилоят ички ишлар ходимини уриб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада ходим “бош мия очиқ жароҳати ва 2-3 даражали кома ҳолати” ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026
Заҳарланган болалар ва безори “ёш бойваччалар” — ҳафта дайжести
17:52 / 28.02.2026
Фото: Сержант Ҳосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди
06:22 / 28.02.2026