Ўзбекистон | 20:27 / 03.01.2019
19893
2 дақиқада ўқилади

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқиш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.  

2019 йил Давлат дастури лойиҳаси 249 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Шунингдек, жамоатчилик муҳокамалари доирасида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили», «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурлари ҳам фуқаролар билан маслаҳатлашган, фикр ва таклифларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган эди.

Мавзуга оид