Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
Бу “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури” лойиҳасида назарда тутилган. Лойиҳага кўра, аёллар ва болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.
Фото: Getty Imagеs
Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича самарали ишлайдиган тизим йўлга қўйилади. Бу “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури” лойиҳасида қайд этилди.
Лойиҳага кўра, аёллар ва болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади. Хусусан, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо чораларини белгилаш кўзда тутилмоқда.
Вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий ва зўравонликка оид жиноятларни тергов қилиш прокуратура органларининг мутлақ ваколатига ўтказилади. Вояга етмаган шахслар, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ҳамда кўришга махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судялар фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахсни унаштирганлик учун унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, ноқонуний никоҳни тарғиб қилган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланади.
Оила ва хотин-қизлар масканларида ёш никоҳланувчиларни махсус ўқитиш дастурлари самарадорлиги оширилади. Ёш никоҳланувчиларнинг камида 40 фоизи махсус ўқитиш дастурлари билан қамраб олинади, психолог, ҳуқуқшунос ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш орқали оилавий зўравонликка қарши курашиш чоралари кўрилади.
Мазкур нормалар 2026 йил 1 апрелдан жорий этилиши белгиланган.
Аввалроқ манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил 18 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Мавзуга оид
14:17 / 21.01.2026
Ўзбекистон 2030 йилгача 20 млн сайёҳни қабул қилишни режалаштирмоқда
09:12 / 21.01.2026
1 февралдан профессионал тутинган оила хизмати жорий этилади
13:34 / 26.12.2025
Президент: аёлни муаммоси билан ёлғиз қолдиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
12:20 / 25.12.2025