Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» 18 ёшли ҳужумчини ижарага олди
Фото: UD Melilla
«Мелилья» ҳужумчиси Муҳаммад Миззиан «Реал» аъзосига айланди.
«Мелилья» расмий сайтининг тасдиқлашича, Мадрид клуби 18 ёшли футболчини мавсум охирига қадар ижарага олган.
Испан нашрларига кўра, «қаймоқранглилар» Миззианни бир неча ой давомида кузатиб келишган. Ҳужумчи декабрь ойи бошида икки клубнинг Испания кубоги 1/16 финал босқичидаги баҳсида ҳам «Реал» мутахассислари эътиборида бўлган. У ўша учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, танаффус вақтида алмаштирилган эди.
Катта эҳтимол билан Муҳаммад Миззиан «Кастилья» сафига қўшилади. Аммо у жароҳат олиб сафдан чиққан Мариано Диаснинг ўрнига асосий жамоага ҳам жалб этилиши ҳам мумкин.
Миззианга «Барселона» ҳам бефарқ қарамаётгани ҳақида хабарлар бор эди. Футболчи февралда 18 ёшини қарши олади.
Мавзуга оид
18:01 / 08.05.2026
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
20:19 / 06.05.2026
Мбаппе – можаро марказида. У класикога тайёрланиш ўрнига таътилга кетди ва жамоадошларини ғазаблантирди
21:10 / 05.05.2026
«Реал» мухлислари Мбаппенинг кетиши учун деярли 1,5 млн имзо тўплади
13:31 / 04.05.2026